Ангрен ИЭСда носозлик юзага келди. Вазир ҳодиса жойига борди
Тошкент вилоятидаги Ангрен иссиқлик электр станциясининг энергоблокида носозлик юзага келди. Ушбу носозликни бартараф этиш ишларини жадаллаштириш мақсадида Энергетика вазири бошчилигида вазирлик раҳбарияти зудлик билан мазкур станцияга етиб борди.
Носозликни бартараф этиш бўйича махсус бригада ташкил этилди ва ишларни жадаллаштириш бўйича тегишли топшириқлар берилган.
Махсус таъмирлаш бригадаси томонидан қозондаги носозликни бартараф этиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Таъмирлаш ишлари қисқа вақт ичида якунланади ва шаҳарга иссиқлик энергияси етказиб берилиши қайта тикланади, дейилади вазирлик хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter