Англия футбол юлдузлари жиддий хавфдан огоҳлантирилди
Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар Англия премьер лигасининг футбол юлдузларини жиддий хавфдан огоҳлантирди. Бу ҳақда инглиз матбуоти хабар бермоқда.
Гап Камерунда ўтказиладиган Африка миллатлар кубоги ҳақида кетмоқда. Айни пайтда мамлакатда ҳукумат ва сепаратистлар ўртасида катта низо чиққан. Мусобақани бекор қилиш ҳақидаги муҳокама пайтида Африка футбол конфедерацияси президенти Патрис Мотсепе бу фикрни маъқулламаган.
Мотсепенинг фикрича, хавф мусобақага унчалик таъсир қилмайди. Кубокни маълум вақтга ортга суриш ёки Камеруннинг жануби-ғарбий ҳудудида ўтказиш ҳам мумкин.
Айни пайтда мусобақада АПЛнинг 40га яқин юлдуз футболчилари иштирок этади. Уларнинг орасида Муҳаммад Салоҳ, Томас Парти, Николя Пепе, Муҳаммад Элнени, Эдуард Менди, Риёз Маҳрез, Садио Мане ва Наби Кейта ҳам бор.
Камерундаги ингли тили инқирози деб ном олган мазкур низолар 2017 йилда бошланган эди. Ўшанда Амбазония федератив республикаси тарафдорлари ўзларини мустақил деб эълон қилишга киришишган. 2021 йилга келиб, мазкур можаро кучайиб кетган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter