Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ангела Меркел: «Пандемиянинг энг оғир ойлари ҳали олдинда»

Ангела Меркел: «Пандемиянинг энг оғир ойлари ҳали олдинда»

Фото: EPA/UPG

Германия канцлери Ангела Меркелнинг фикрича, коронавирус пандемияси яна камида бир неча ойга чўзилади. Бу ҳақда «Корреспондент» ёзмоқда.

«Албатта, пандемиянинг энг оғир ойлари, ўйлашимча, ҳали олдинда», — деди Меркел Христиан-социалистлар иттифоқи федерал ер гуруҳининг 7 январь куни Бундестдагда (Берлин) бўлиб ўтган йиғилишида.

Канцлер вакцина яратилиши билан оғир даврда умид учқунлари пайдо бўлганини таъкидлади. Пандемиядан кейинги даврда барча фуқаролар учун тенг турмуш шароитлари яратиш энг оғир вазифа бўлиб қолади, бу жараёнда жамиятда бўлинишларга йўл қўймаслик шарт, қўшимча қилди Германия ҳукумати раҳбари.

Роберт Кох институти маълумотига кўра, сўнгги 24 соат ичида Германияда коронавирус бўйича 31 849 та ҳолат аниқланган, 1188 нафар бемор вафот этган.

Мамлакатда пандемия бошланганидан бери SARS-CoV-2 вируси 1 835 038 кишида аниқланган, беморларнинг 37 607 нафари вафот этган, соғайганлар 1,5 миллион атрофида.

5 январь куни ҳукумат ва федерал ер вакиллари иштирокидаги йиғилишда карантин чораларини кучайтириш ва муддатини узайтириш қарорига келинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг