Ангела Меркел Германия халқидан узр сўради
Германия канцлери Ангела Меркел сешанба куни кечқурун эълон қилинган қатъий карантин бўйича қарордан воз кечиб, бунинг учун халқдан узр сўраган. Бу ҳақда BBC хабар қилди.
Германия раҳбарлари қўшимча чора-тадбирларни кечиктириш тўғрисида келишиб олдилар.
Пасха католиклар, протестантлар ва бошқа бир қатор христиан черковлари тақвимида 1 апрелдан 5 апрелгача давом этиши керак эди.
Карантин чоралари кўрилса ушбу йиғилишларни, шу жумладан черковларда, шунингдек, қариндошларнинг йиғилишларини тақиқлаши керак эди.
Режада, шунингдек, озиқ-овқат дўконларидан ташқари барча дўконларни ёпиш киритилган бўлган.
Олимлар ва тадбиркорлар расмийларнинг режаларини танқид қилдилар ва сиёсатчилар тезда ўз хатоларини тан олдилар.
Меркел мансуб бўлган ҳукмрон Христиан Демократик Иттифоқи партиясининг раиси Армин Лашет чоршанба куни дастлаб таклиф қилинган шаклда блокировка қилиш мумкин эмаслигини тан олиб, натижада канцлер қарор учун барча жавобгарликни ўз зиммасига олган.
«Бу фақат менинг хатойим, чунки охир-оқибат мен ҳамма нарсага жавобгарман», дея Deutsche Welle нашри канцлернинг сўзларини келтиради.
Шу билан бирга, ҳозирда Германияда мавжуд бўлган карантин чоралари 18 апрелга қадар узайтирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter