Ангела Меркелга янги иш таклиф қилишди
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Германия собиқ канцлери Ангела Меркелни ишга таклиф қилди, деб хабар берди DPA.
Меркелдан глобал жамоатчилик манфаатлари олий маслаҳат органини бошқаришни сўрашмоқда.
Собиқ канцлер таклифга жавоб бергани йўқ. Ташкилотнинг ўзида ҳам Меркелнинг келишига ишонишмаяпти.
БМТнинг глобал жамоатчилик манфаатлари бу — жаҳон миқёсида соғлиқни сақлаш, фан, тинчлик, табиатни муҳофаза қилиш, жаҳон иқтисодиёти каби масалалар.
ОАВ олдинроқ тарқалган хабарларида НАТО бош котиблигига Йенс Столтенберг ўрнига Меркелни номзод сифатида кўрганди. Меркелнинг маслаҳатчиси Беате Бауманн эса унинг автобиографик китоб ёзиши ҳақида айтганди.
P.S.: Хабар берилишича, Ангела Меркел юқоридаги масала юзасидан БМТ бош котиби билан телефонда суҳбат қурган, таклиф учун миннатдорлик билдириб, рад жавобини берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter