Андижондаги ёнғинда уй эгасининг уч нафар фарзанди ёниб кетди
Андижон шаҳридаги хонадонда содир бўлган ёнғинда мудҳиш фожиа юз берди.
Вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар беришича, ёнғин 22 декабрь куни соат 19:15 да «Далварзин» МФЙ, С.Абдулла 5-тор кўчасидаги уйда юз берган. Ёнғин жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:19 да етиб бориб, соат 19:22 да ёнғин ўраб олиниб, 19:32 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида уйнинг 70 квадрат метр майдонда шифт, том қисми ва уй жиҳозлари ёнган. Уйнинг 180 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ёнғин ўчириш вақтида уй эгасининг фарзандлари — 2007 йилда туғилган Ш.Р., 2009 йилда туғилган Ш.Р., 2017 йилда туғилган Ш.М.нинг 100 фоиз куйган ҳолда жасади топилган.
Айни пайтда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter