Андижонда тарбиячи боғча болаларини ургани юзасидан расмий муносабат билдирилди
Жорий йилнинг 1 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда «МуҳаммадЮсуф болажонлари» боғчасидаги тарбиячиларни ким олади» сарлавҳаси остидаги видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Маълумотларга кўра, ушбу ҳолат Марҳамат туманидаги «МуҳаммадЮсуф болажонлари» Нодавлат ташкилотида содир бўлган. Видеода тарбиячи бир нечта болаларни эснаб ўтирганликда айблаб, уларнинг бошига уриб чиққан.
«Мазкур ҳолат дарҳақиқат Андижон вилояти Марҳамат туманидаги «МуҳаммадЮсуф болажонлари» Нодавлат таълим ташкилотида содир бўлиб, ушбу ҳолатга йўл қўйган таълим ташкилоти тарбиячиси эгаллаб турган лавозимидан озод этилди», – дейилади расмий муносабатда.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлиб, таълим тизими имижига салбий таъсир ўтказувчи ҳолатни юзага келтиргани учун мактабгача таълим ташкилоти раҳбариятига белгиланган тартибда интизомий чора қўлланилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter