Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда прокурор ўринбосари қўлга тушгани рад этилди

Андижонда прокурор ўринбосари қўлга тушгани рад этилди

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда Асака тумани прокурорининг ўринбосари пора билан қўлга тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.

«Андижон вилояти прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбирда, бир фуқаро Асака тумани прокуратураси иш юритувидаги жиноят иши бўйича енгиллик қилиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан бошқа фуқародан талаб қилинган 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибида ушланди.

Шуни қайд қилиш лозимки, Асака тумани прокурорининг ўринбосари тадбирда пора билан қўлга тушганлиги ҳақидаги маълумотлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди», дейилади Бош прокуратура хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг