Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда «банк ходими» ушланди

Андижонда «банк ходими» ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлим томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Ш.Х. ушланган.

У фуқаро С.Р.га ўзини гўёки ТИФ «Миллий банк» Андижон вилояти филиали ходими деб таништириб, ушбу банкда юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 50 млн сўм эвазига 500 млн сўм ипотека кредити ажратиб беришини айтиб, ушбу пуллар ҳисобидан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Департамент томонидан маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг