Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Андижонча спектакл» иштирокчиларига ниҳоят уй берилди

«Андижонча спектакл» иштирокчиларига ниҳоят уй берилди

Фото:«Auz.uz»

Жорий йилнинг май ойида ижтимоий тармоқлар ва ОАВда Андижон вилояти ҳокимлиги олти нафар цех ишчисига янги қурилаётган коттежлардан совға сифатида берилишини маълум қилиб, ваъдаcида турмагани ҳақидаги хабарлар кенг муҳокамага сабаб бўлганди.

«Auz.uz» сайтининг хабар беришича, Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллиги тантаналари арафасида Хуршида Тиллаева, Муяссар Раҳимова, Дилфуза Тешабоева, Шоҳиста Бакирова, Меҳриноз Абдувалиева, Ҳайринисо Эрматовалар ваъда қилинган хонадонларга кўчиб киришган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур масаланинг ижобий якун топиши йўлида қатор ОАВларда чиқишлар қилинган эди.

16 май куни Ўзбекистон Президенти Андижонга ташриф буюрганида «Ўзбекистон 24» телеканали мухбирига хурсандлигидан янги уйга кўчиб ўтганлигини айтиш мутасаддилар томонидан тайинланган. У эса қувонганидан интервью берган ва бу эфирга узатилган. Аммо Президент вилоятдан пойтахтга қайтиши билан аёлдан уй олиб қўйилган. Шунингдек, давлат раҳбарига «уй берилган» дея кўрсатилган 6 аёлдан ҳам уй қайтариб олингани маълум қилинганди.

Ҳатто Бош прокуратура Андижон шаҳрида бир неча аёлларни бепул коттеж олганлиги тўғрисида интервью беришга мажбурлангани ҳақида ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ҳамда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган хабарлардаги важлар ўрганиб чиқилгани юзасидан баёнот берган эди. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг