Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон ва Фарғонада мансабдор шахслар ушланди

Андижон ва Фарғонада мансабдор шахслар ушланди

Андижон шаҳрида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, ўзининг мансабдор танишлари орқали, унинг номига масъулияти чекланган жамият ташкил этиб, «Эски шаҳар – Олтинкўл» йўналишида йўловчи ташиш бўйича аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш учун ўтказилиши режалаштирилган тендерда ғолибликни қўлга киритиб бериш эвазига 7500 АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, Андижон вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи мансабдор шахснинг ушбу ноқонуний ишга алоқадорлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.

Мазкур шахс ҳам муқаддам судланган бўлсада, хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

Фарғона вилоятида кузатилган ҳолатда, Ёзёвон тумани ҳокимлиги қошидаги «Хўжалик ҳисобидаги уй-жойларни рўйхатга олиш, алмаштириш ва тақсимлаш» бўлими бошлиғи ўзининг ваколатли танишлари орқали, маҳаллий фуқаронинг яшаш хонадони учун ордер ва кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 2500 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ҳамда ИЖҚКД ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг