Анчелоттига жиддий айб қўйилмоқда
«Реал Мадрид» жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланмоқда. Бу ҳақда «El Mundo» нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 64 ёшли мутахассис 400 минг еврони декларация қилмаган. 2014 йилда Карло «Қироллик клуби»да илк бор ишлаганида, у имиж ҳуқуқидан тушган даромаднинг бир қисмини яширган. Шу муносабат билан Анчелотти молиявий фирибгарлик иши бўйича судга чақирилади.
Маълумот учун, Анчелотти 2021 йилнинг ёзидан буён «Реал»ни бошқариб келади. У ушбу клубни 2013-2015 йилларда ҳам бошқарган. Италиялик мутахассис футбол тарихида Европанинг энг кучли бешта миллий чемпионатлари – Англия, Германия, Испания, Италия ва Францияда ғалаба қозонган биринчи мураббий ҳисобланади. Анчелотти, шунингдек, УEФА Чемпионлар Лигасида мураббий сифатида энг кўп ғалаба қозониш бўйича ҳам рекордчидир: 2003 ва 2007 йилларда у «Милан» билан, 2014 ва 2022 йилларда «Реал Мадрид» билан ғолиб бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter