Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Анатолий Собчакнинг беваси жазони кучайтирувчи қонунга қарши овоз берган ягона сенатор бўлди

Анатолий Собчакнинг беваси жазони кучайтирувчи қонунга қарши овоз берган ягона сенатор бўлди

Владимир Путин ва Людмила Нарусова (архив).

Россияда ҳарбий хизматдан бўйин товлаганлик учун жазо чорасини кучайтиришга қарши овоз берган ягона сенатор Анатолий Собчакнинг беваси Людмила Нарусова бўлди. Бу ҳақда у RTVIга маълум қилди.

«Ҳа, мен қарши овоз бердим, бироқ ҳозирча изоҳ беролмайман, мажлисимиз давом этяпти», — деди Нарусова.

Бугун, 21 сентябр куни Федерация кенгаши йиғилишида ҳарбий хизматдан бўйин товлаганлик учун жазони кучайтирувчи, яъни 10 йилгача озодликдан маҳрум этишни кўзда тутувчи қонун қабул қилинди. Қонунни ёқлаб 147 нафар сенатор овоз берган.

Маълумот учун: Анатолий Собчак (1937–2000) — собиқ Иттифоқ ва Россия давлат арбоби, Санкт-Петербургнинг биринчи ва ягона мэри (кейингилари — губернаторлар). Россия президенти Владимир Путин ҳамда собиқ президент Дмитрий Медведевнинг катта сиёсатга кириб келишида Собчак муҳим роль ўйнаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг