Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ана холос: Хитойда балиқ 8000 йил муқаддам етиштирилган

Ана холос: Хитойда балиқ 8000 йил муқаддам етиштирилган

Фото: Shootinfo

Халқаро олимлар жамоаси Хитойда зоғорабалиқ етиштирилиши тахминан 8000 йил муқаддам – неолит давридаёқ бошланган деган хулосага келишди. Бу ҳақда «REGNUM» хабар берган «Nature Ecology&Evolution» нашрига таяниб.

Хитой, Японии, Буюк Британия ва Германия олимлари Хитойдаги Хэнань провинцияси Цзяху ҳудудида неолит манзилгоҳлари қазишмалари чоғида топилган зоғорабалиқнинг тиш ва суякларини ўрганишди. Улар Хитойнинг қадимги аквамаданияти тахминан 8000 ёшда деган хулосага келишди.

Оддий зоғорабалиқ қолдиқларининг ёшга оид таҳлилига кўра, манзилгоҳдаги қадимги аҳоли тутган балиқларининг бир қисмини ейишган, қолганини эса кўпайтириш учун ҳовузларга қўйиб юборишган.

Бундай хулосага келишга балиқ қолдиқларининг турига қараб таҳлил қилиш сабаб бўлган. Жануби-шарқий Осиёда шундай ҳовузларда асосан товонбалиқ овланган. Бироқ Цзяхуда суякларнинг 75 фоизи зоғорабалиққа тегишли.

Тахминларга кўра, ушбу манзилгоҳда зоғорабалиқ етиштириш милоддан аввалги 6200 — 5700 йилларда бошланган.

Бундай аквамаданият кўпинча шоликорлик билан боғлиқ бўлган — балиқ шоли далаларида етиштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг