Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Амир Темур хиёбонидаги ҳолат бўйича ИИББ қўшимча маълумот берди

Амир Темур хиёбонидаги ҳолат бўйича ИИББ қўшимча маълумот берди

Фото: Kun.uz

Жорий йилнинг 13 июль куни тахминан соат 22.30 ларда «Субо» номи билан танилган россиялик блогер Субхан Мамедов билан учрашиш учун пойтахтимизнинг Амир Темур ҳиёбонида 200 га яқин фуқарлар карантин чекловларига риоя этмасдан тўпланганлиги ҳақида куни кеча хабар берилганди.

ИИББнинг дастлабки хабарида блогер Мамедов С. билан профилактик суҳбат ўтказилгани, мазкур воқеада қонун бузилиши ҳолатлари ва тартибсизликлар юз бермагани айтилганди.

Бу ҳолат жамоатчилик эътирозини келтириб чиқарди. Қонун маҳаллий блогерга ҳам, хорижий блогерга ҳам баробар бўлиши кераклигини айтилди.

Шундан сўнг, ИИББ қўшимча маълумот билан чиқди ва бу сафар бошқачароқ маълумот тақдим этди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган дастлабки текширув натижасига кўра, 26 нафар фуқаро (шу жумладан С.Мамедов ва унинг кузатувчилари) карантин қоидаларига зид равишда жамоат жойида тиббий ниқобсиз бўлганликлари учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган, 83 нафар фуқарога нисбатан ҳужжатлар расмийлаштириш жараёнида, 9 нафар вояга етмаган шахсларнинг ота-онаси билан профилактик суҳбат ўтказилиб, огоҳлантирилди.  Ҳозирда суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

«Kun.uz» нашрининг ёзишича, россиялик блогерни Ўзбекистонда ЙПХ ходимлари ва ҳатто UZB-тоифа рақамли машиналар қўриқлаб юрган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг