Амир Темур мақбараси 1941 йилдан буён илк марта тўлиқ реставрация қилинмоқда
Самарқанд шаҳридаги Амир Темур мақбарасида айни вақтда реставрация ишлари олиб борилмоқда. Тегишли ташкилотлар томонидан ушбу ёдгорликда реставрация ишларини бажариш мақсадида илмий асосланган хулосалар асосида лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилган ҳамда Маданий мерос Агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашида маъқулланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2022-йилда туризм ва маданий мерос обектлари инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 110-сон қарорига асосан Амир Темур мажмуасидаги гумбаз ва девор олд қисми, галереянинг пол қисмлари ва пештоқ мукарнасларини қайта таъмирлаш учун 3 млрд. сўм маблағ ажратилган.
Ҳозирда таъмирлаш жараёнлари якуний босқичда.
Эслатиб ўтамиз Амир Темур мақбарасини реставрация қилиш ишлари бундан ярим асрдан зиёд вақт олдин, яъни 1941 йилда амалга оширилган бўлиб, 1996 йилда қисман таъмирлаш ишлари олиб борилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter