Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Америка орзусида юрган фуқароларни чув туширганлар ушланди (видео)

Америка орзусида юрган фуқароларни чув туширганлар ушланди (видео)

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ноқонуний миграцияга қарши кураш йўналишида ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1979 йилда туғилган шахс маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, уни Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилиб, 25 минг АҚШ доллари талаб қилади. Мазкур шахс ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Шунингдек, Пастдарғом туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган шахс Каттақўрғон туманида истиқомат қилувчи, 1996 йилда туғилган таниши билан келишган ҳолда, маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, уни Туркия-Арманистон-Никарагуа-Мексика йўналиши орқали Қўшма Штатларга юборишни ваъда қилиб, эвазига 23 минг АҚШ доллари талаб қилади. Аммо, улар олдиндан 12 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.

ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган шахс Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони Америкага юборишни ваъда қилиб, эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг