Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходими жиноят устида ушланди

Хоразмда қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходими жиноят устида ушланди

Хоразм вилояти Янгиариқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлимининг масъул ходими туман ҳудудида жойлашган ва «Хоразм давлат ўрмон хўжалиги» давлат муассасаси балансида бўлган 29 гектар ер майдонини чорвачилик йўналишида 49 йил муддатга ижара асосида фойдаланиш учун олиб бериш ва мансабдор танишлари орқали кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 4000 АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс 3900 АҚШ доллари ва 1 млн 297 минг сўм пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг