Сирдарёдаги «Америка режаси» барбод бўлди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан Янгиер шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро Ё.А. (муқаддам судланган) таниши У.П. билан ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.А.ни Америка Қўшма Штатларига бориши учун виза ҳужжатларини расмийлаштириб, Туркия ва Мексика давлатлари орқали юбориши эвазига У.П. 8 100 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси мамлакатга Мексика орқали борадиган ноқонуний муҳожирлар қамалишини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter