Алишер Қодиров хориждаги ўзбекистонликларни олиб келишни тўхтатишни таклиф этди
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров хориждаги ўзбекистонликларни олиб келишни тўхтатиш, уларни турган мамлакатларида даволанишларини молиялаштириш ҳақида ўйлаш кераклигини айтди.
«Вирусларни аниқлаш ва улар билан курашишда Исроил давлатидаги тажриба ўргангулик. Улар 2020 йилнинг 1 сентябригача барча кирувчилар учун чегараларини ёпди. Нимага? Чунки ичкарига кирган ҳар бир инсон вируснинг янги, бораётган жойидаги муҳитга мослашмаган типини олиб кириши мумкин.
Бу янги тўлқин дегани.
Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳам «Вабо тарқалган жойга бормангиз, агар турган жойингизда вабо бўлса у ердан кетмангиз» деб бекорга айтмаганлар.
Хориждан ватандошларимизни олиб келишни тўхтатиш, уларни турган мамлакатларида даволанишларини молиялаштириш ҳақида ўйлашимиз керак.
Бу биринчи навбатда ўша ватандошимизнинг қариндошларига, қолаверса бутун Ўзбекистонга яхшилик бўлади.
Яна бир янги штамм халқимиз учун жуда оғир бўлади»,- дейди Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, Қодиров бир қатор масалаларда фикрлари билан омма эътиборини тортганди. Масалан, рус аскарлари бутхонаси бўйича фикри, бир фуқарога «сиз мени сайламагансиз» дея иддао қилгани ва хориждан автобусда қайтувчиларни танқид қилгани муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter