Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алишер Қодиров Жиноят кодексига янги боб қўшишни таклиф қилди

Алишер Қодиров Жиноят кодексига янги боб қўшишни таклиф қилди

Президентликка номзоди илгари сурилган Алишер Қодиров Жиноят кодексига «Келажакка хиёнат» деган янги боб киритишни таклиф қилди.

«Таълим-тарбия келажак шаклланадиган соҳа. Бу ерда келажакни шакллантирадиган фидойилар ишлайди ва улар қаҳрамонлардир. Шу билан бирга соҳада келажакка хиёнатчилар ҳам аралашиб юрибди. Болани соғлом, тарбияли ва билимли бўлишини ташкил қилишдек масъулият юкланган инсон болалар озуқасини ўғирласа, сифатлисини «виждонсизларча» ўзи еб, болаларга қолдиқларини ёки эскироқларини едириб юборса.

Билим ўрнига болалар тафаккурига «хатолар пакети» ёки «бўшлиқ»ни жойласа. Пулини олиб, қулаб тушадиган кўприкни лойиҳалайдиган муҳандисга «аъло»ни босиб берса... Бу тоифа инсон бу қадар масъулиятли жойда нима қилиб юрибди, деган савол туғилишидек табиий нима бор?

Мен Жиноят кодексига “Келажакка хиёнат” бобини киритишни ва ушбу бобда болалар боғчаси, мактаб ва олийгоҳларда вазифасига хиёнат қилаётганлар, болаларимизнинг ҳаққи ва вақтини ўғрилаётганларга нисбатан чоралар белгиланишини таклиф қиламан.

Такрор айтаман, бу соҳада қаҳрамонлар ишлаши керак. Ва уларнинг маошлари ҳам, меҳнат шароитлари ҳам энг юқори даражада бўлиши шарт», деб ёзган «Миллий тикланиш» партияси раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Оққўрғондаги боғчада бир неча бола овқатдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилганди. Алишер Қодиров ушбу ҳодисадан кейин шундай муносабат билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг