АКТ вазирига ёшлар сиёсати бўйича маслаҳатчи сайланди
Бугун, 13 февраль куни IT-Парк шоу-румида АКТ вазири Шуҳрат Содиқов ахборот технолгиялари соҳасида фаолият кўрсатаётган ёшлар билан учрашди.
«Ушбу учрашувни ўтган йили ўтказишни режалаштирган эдик, аммо турли сабаблар билан ортда қолаётган эди. Мана, бугун ҳаммамиз учрашдик. Расмийликдан қочамиз, – деди вазир. – Соҳада амалга оширилаётган ишлар сизни қониқтиряптими, қандай таклифларингиз бор?»
Қайд этилишича, ўтган вақт давомида вазирлик тизимидаги корхоналарга 2 мингдан зиёд ёшлар ишга қабул қилинган. Шуҳрат Содиқов соҳадаги ана шу ёшлар билан шуғулланадиган масъул бўлиши кераклигини айтиб ўтди.
Вазирлик бош мутахассиси Лазиз Ёдгоров вазирнинг ёшлар сиёсати бўйича маслаҳатчи этиб сайланди.
Учрашув давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter