АКТ вазири шайх Муҳаммад Абдулазиз Ал-Ажлан билан учрашди
2018 йилнинг 16 август куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов «Ajlan & Bros.» компанияси (Саудия Арабистони) гуруҳи раисининг ўринбосари, шайх Муҳаммад Абдулазиз Ал-Ажлан билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.
Учрашувда томонлар электрон тижорат, электрон тўловлар, рақамли савдо платформалари учун «ақлли тизим» ҳамда бошқа йўналишларни ривожлантириш учун сармоявий ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини маълум қилишди. Саудиялик тадбиркор «Ajlan & Bros.» компанияси ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун Ўзбекистонда катта салоҳият кўраётганини таъкидлади.
Музокаралар натижасида ҳар икки томон 2018 йилнинг сентябридан бошлаб инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, ҳамкорликни янги йўналишларда давом эттириш, ҳамкорлик юзасидан тегишли ҳужжатларни имзолашга келишиб олдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter