Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТ вазири «Беш авлод учрашуви»да иштирок этди (фоторепортаж)

АКТ вазири «Беш авлод учрашуви»да иштирок этди (фоторепортаж)

Фото: Сергей Наследов

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)да 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллигига бағишланган «Беш авлод учрашуви» маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети томонидан ташкиллаштирилди.

АКТ вазири Азим Ахмедходжаев уруш фахрийлари ва меҳмонларни қутлади ҳамда уларга чуқур ҳурмат билдириб, эсдалик совғалари тақдим этди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бабаходжаев ҳам уруш фахрийларини қутлади ва фахрийларга оғир вақтлардаги жасоратлари учун миннатдорлик билдирди.

Тадбирнинг бадиий қисмида Тошкент ҳаҳридаги 333-сонли болалар боғчаси тарбияланувчилари ва Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари томонидан театрлаштирилган саҳналар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари марказий ашула ва рақс ансамбли, Махсус авария-тиклаш бошқармаси оркестрининг созанда ва хонандалари томонидан ҳарбий ва классик куй-қўшиқлар ижро этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг