Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Акциядорларга 1,2 млрд. сўмлик дивидендлар ундириб берилди

Акциядорларга 1,2 млрд. сўмлик дивидендлар ундириб берилди

Фото: «Банки.ру»

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан 100дан ортиқ акциядорларга 1,2 млрд. сўм миқдорида дивидендлар ундириб берилди ва моддий зарар қопланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4127-сонли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Бундан ташқари, Агентлик кундалик фаолияти давомида қуйидаги вазифаларни бажаради:

  • қимматли қоғозлар амалиёти билан шуғулланувчи инвесторлар ҳамда қимматли қоғозлар эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
  • қимматли қоғозлар бозори, акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини назорат қилиш;
  • ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва бошқалар.

«Биз фуқороларнинг барча мурожаат ва шикоятларини, айниқса «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ва «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлари бузилиш ҳолатлари мавжуд бўлганларини жиддий ҳолда ўрганмоқдамиз. Агентлигимизга юклатилган асосий вазифалардан бири бу акциядорлар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдир» – деди Атабек Назиров.

Жумладан, 2019 йил январ ойидан апрел ойига қадар Агентликнинг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг 260 дан ортиқ мурожаатлари кўриб чиқилди (жадвалга қаранг).

Мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатадики, аризаларнинг 70 фоиз акциялар ва бошқа қимматли қоғозларга дивидендлар тўланмаслиги, 13 фоизида эса акциядорларнинг ҳуқуқларини бузилиши (жамият бошқаруви, овоз бериш жараёни, умумий йиғилишларда иштирок этиш ва ҳ.к ва бошқалар) кузатилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг