Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Акбар Тошқулов адлия вазири этиб тайинланди

Акбар Тошқулов адлия вазири этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Акбар Жўрабоевич Тошқулов Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимига тасдиқланди.

А.Тошқулов 1971 йилда Жиззах вилоятида туғилган, маълумоти олий, 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист» унвони соҳиби.

У ўз меҳнат фаолиятини 1994-1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқаро-ҳуқуқий бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.

Акбар Тошқулов адлия органлари тизимида турли масъул лавозимларда фаолият юритган бўлиб, 2017 йил апрель ойидан бошлаб 2021 йил июл ойига қадар адлия вазири ўринбосари сифатида ишлаган.

2021 йил июлда Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Русланбек Давлетов адлия вазири лавозимидан кетгани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг