«Агар Путин ядровий қуролдан фойдаланмоқчи бўлмаса, нега доимо у ҳақида гапиради?» – Байден

АҚШ президенти Жо Байден NewsNation телеканалига берган интервьюсида Россия президенти Владимир Путиннинг Украинада ядро қуролидан фойдаланиш ниятида эмаслиги ҳақидаги сўзларига шубҳа билан қаради.
«Агар унинг нияти йўқ бўлса, нега у бу ҳақда гапиради? Нега у тактик ядро қуролидан фойдаланиш қобилияти ҳақида гапиради?», дейди АҚШ президенти NewsNation телеканалига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Путин пайшанба кунги нутқида Россия ядро қуролидан фойдаланиш билан таҳдид қилмагани ва фақат Ғарб етакчиларининг ядровий шантажига жавоб берганини айтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter