Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Африкага оқ шляпада борманг!

Африкага оқ шляпада борманг!

Фото: ©The New York Times

АҚШнинг биринчи хоними Меланья Трамп Африка бўйлаб сафарда юрибди. Унинг Кенияга оқ шляпада ташриф буюриши америкалик журналистларга ёқмади. «The New York Times» газетаси ёзишича, бу «европалик мустамлакачилар рамзи», президентнинг рафиқаси эса глобал масштабда «қовуннинг каттасини туширган».

Мақолада Меланья Трампнинг оқ шляпаси африкаликлар эксплуатация қилинганини англатишига урғу берилиб, камига биринчи хонимнинг оқ кўйлак ҳам кийиб олгани танқид қилинган.

Америка президентининг Африкага сафардан мақсади аслида инсонпарварликка қаратилган ташаббусларни, қитъа мамлакатларидаги ривожланиш бўйича дастурларни қўллаб-қувватлаш эди.

Меланья Трампнинг шляпасига қайтсак, нега у оқ рангни танлагани бизга қоронғу, аммо қуёш нуридан ҳимояланишда оқ рангга етадигани йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг