Ёлланган «киллер» полициячи бўлиб чиқди
Кениялик собиқ банк раҳбари 52 ёшли Леонард Туо Мвитиганинг 22 йил бирга яшаган хотини Америкага қочиб кетди. Сабаби аёл эрининг тажовузкор хатти-ҳаракатларига ортиқ сабр қилишни истамаган. Леонард хотинини ортга қайтаришга уринди, аммо у қатъий рад этди. Бундан ғазабланган эр хотинини ўлдиришга қарор қилди ва Америкага йўл олди. Қизиғи у ёрдамни такси ҳайдовчисидан сўради. Яъни ҳайдовчи унга киллер топишга ёрдам бериши керак эди. Леонарднинг мақсади аёлни секин-аста азобланиб ўладиган дори билан заҳарлаш эди. Ҳайдовчи Леонард билан гаплашган барча суҳбатларини яширинча ёзиб олди.
Тез орада ҳайдовчи Леонардни «киллер» билан таништирди – ёлланган «киллер» полициячи бўлиб чиқди. Шундай қилиб, жиноятчи эр ҳибсга олинди. Леонард Туо Мвитига 5 000 000 АҚШ доллари мақдоридаги гаров эвазига ҳибсда сақланмоқда. Кейинги ойдан судга қайтиши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter