Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент аэропортида божхона назоратидан ўтиш тартиби соддалаштирилди

Тошкент аэропортида божхона назоратидан ўтиш тартиби соддалаштирилди

«Тошкент» халқаро аэропортининг учиб кетиш терминалида масофавий божхона назорати тизими ишга туширилди. 

Мазкур тизим назорат камералари ва парвоз ҳақидаги олдиндан олинган маълумотларни таҳлил қилиш орқали йўловчилар ва уларнинг юкларини билвосита божхона назоратидан ўтказишда кўмакчи бўлади.

Терминалнинг бутун периметри бўйлаб ўрнатилган камералар божхона органларига реал вақт режимида масофадан туриб вазиятни кузатиш ва фақатгина зарур ҳолларда йўловчиларни божхона кўригидан ўтказиш имконини беради.

Бу эса, ўз навбатида, хорижга отланган йўловчилар божхона назоратидан тезроқ ва кечикишларсиз ўтишига имкон деганидир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг