Адольф Гитлер нимадан норози?
Намибия парламентига сайланган сиёсатчи Адольф Гитлер Уунона Учинчи рейх фюрери Адольф Гитлерга ўхшашлигини инкор этди — у фашистлар етакчисига ўхшамаслигини, аммо энди исмини ўзгартиролмаслигини айтди. «Namibian» газетаси у билан суҳбатлашди.
«Бу исмни отам менга гўдаклигимда қўйган, уни ўзим танламаганман. Отам мени Адольф Гитлер деб номлаган, аммо бу менинг феъл-атворим ёки бошқа жиҳатларим германиялик Адольф Гитлерга ўхшашлигимни англатмайди», — деди 54 ёшли сиёсатчи интервью бераркан. У энди исмини ўзгартира олмаслигини айтган.
Гитлернинг айтишича, адашидан фарқли ўлароқ, шафқатсизлик қилмоқчи эмас. У Гитлер «қарама-қарши шахс бўлганлигини, бутун дунёдаги одамларни қамоққа ташлаб, ўлдирганлигини» билишини, аммо у, Уунона, умуман бундай эмаслигини таъкидлади. Буни SWAPO партиясидаги сафдошлари ҳам тасдиқладилар: улар Гитлер меҳрибон ва меҳнатсевар одам эканлигини айтишди.
Сиёсатчи ўтган сайловларда 1196 овоз олган бўлса, рақиби учун 213 овоз берилган. Ғалаба унга минтақавий кенгашдан жой олиб берди. Унинг SWAPO партияси бутун мамлакат бўйлаб 57 фоиз овоз тўплади. Бу 2015 йилги минтақавий сайловларда тўпланган 83 фоиз овоздан анча паст.
Бир вақтлар Германиянинг Жанубий-Ғарбий Африкаси номи билан танилган Намибия 1884 йилдан бошлаб империя Биринчи жаҳон урушидан кейин ўз ҳукмронлигини йўқотгунига қадар Германиянинг мустамлакаси бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter