«Адолат»: Абдуллоҳ топилди, аммо ҳақиқат қарор топгани йўқ!
Андижонлик 20 яшар Абдуллоҳ Тоҳировнинг шу йилнинг 27 октябрь куни Андижон вилояти ИИБга чақиртирилганидан сўнг дараги бўлмаётгани ҳақида хабар берилганди.
Бир неча кундан бери ижтимоий тармоқ ва ахборот сайтларининг асосий мавзусига айланган айни ҳолатга Ёшлар иттифоқи, ҳатто сиёсий партиягача («Адолат») муносабат билдирди.
Бугун тонгда тарқалган хабарларга кўра, Абдуллоҳ топилган.
Икки ҳафта давомида қаерда экани номаълумлигича қолган, қаердалигини ҳатто ИИБ ҳам билмаган Абдуллоҳ Тоҳиров 8 ноябрь куни кечқурун илк бор алоқага чиққан. Бу ҳақда унинг отаси Дилмурод Тоҳировга таяниб «Gazeta.uz» хабар берди.
«Мен уни кўрмадим, у қўнғироқ қилди ва уни Тошкентдан қўйиб юборишаётгани, уйга, Андижонга қайтаётганини айтди. У яхши кайфиятда эди, босим ўтказилганга ўхшамади. У ким қўйиб юборганини айтмади. Айтишни хоҳламади», — деди Дилмурод Тоҳиров.
Унинг қўшимча қилишича, ўғли Андижон вилоят Ички ишлар бошқармасига эмас, балки айнан уйга қайтаётганини айтган.
«Адолат» социал демократик партияси Абдуллоҳ топилганига ўз муносабатини билдириб, «Адолат» СДП Бош прокуратурадан «Абдуллоҳ қаерда?» мақоласи юзасидан ҳамда 14 кундан бери унинг қаерда эканлиги ҳақида хабар бермаган шахслар ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериб, муносабат билдиришини кутиб қолишини» яна бир бор таъкидлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter