Адлия вазирлиги тизимида янги тайинловлар амалга оширилди
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида бир қатор тайинловлар эълон қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири тайинланди
Ушбу лавозимга Элмурод Эргашович Турсунов тайинланди.
Элмурод Турсунов1983 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли туманида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йилда Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган, ҳуқуқшунос.
У ўз меҳнат фаолиятини 2006-2007 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси архивариуси лавозимидан бошлаган. 2007-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.
2022 йилдан ҳозирги вақтга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Адлия вазирлигида Вазир котибияти мудири тайинланди
Ушбу лавозимга Аъзамжон Абдукадирович Сарабеков вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Аъзамжон Сарабеков 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йилда Тошкент давлат юридик институтини бакалавр, 2010 йилда мазкур институтни магистратура босқичини тамомлаган, 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчиси, ҳуқуқшунос.
У ўз меҳнат фаолиятини 2003 йилда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот маркази етакчи мутахассиси лавозимидан бошлаган. Адлия органлари тизимида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.
2020 йилдан ҳозирги вақтга қадар Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Навоий вилоят адлия бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Ушбу лавозимга адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Ғайбулло Садуллоевич Примов тайинланди.
Ғайбулло Примов 1990 йилда Навоий вилояти, Навбаҳор туманида туғилган. Маълумоти олий, 2011 йил Наманган давлат университетини тамомлаган, ҳуқуқшунос.
У ўз меҳнат фаолиятини 2012 йилда Навоий вилоят Навоий шаҳар 7-сон давлат нотариал идораси котиби лавозимидан бошлаган. 2012 йил май ойидан - 2021 йилларда адлия органларида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.
2021 йилдан ҳозирги вақтга қадар Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди
Мазкур лавозимга адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Амангелди Барлыкбаевич Пренов тайинланди.
Амангелди Пренов 1988 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2011 йилда Қорақалпоқ давлат университетини бакалавр, 2014 йилда ушбу университетни магистратура босқичини тамомлаган, ҳуқуқшунос.
У адлия органларидаги меҳнат фаолиятини 2018 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Ижтимоий-иқтисодий сохада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими етакчи маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган. 2018 ноябрдан-2023 йилгача Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида турли масъул лавозимларда ишлаган.
2023 йилдан ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг Нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармасининг бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter