Абу Сахий бозорида қурилган масжид ишга тушдими?
Ижтимоий тармоқларда Рамазон ойи арафасида Абу Сахий бозори ҳудудида қурилган янги масжид очилди, деган хабарлар тарқалди.
Ушбу хабарга ойдинлик киритиш мақсадида Абу Сахий бозори маъмурияти билан боғландик.
Бозор матбуот хизматининг Xabar.uz сайтига билдиришича, бу тарқатилган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
«Абу Сахий бозори ҳудудида 3 минг нафар ўринга мўлжаллаб барпо этилган масжид қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунланган. Фақат диний қўмитадан рухсатнома олиниши кутилмоқда. Ҳужжат ишлари якунланиб қолди. Тегишли жойлардан рухсатнома берилгандан сўнг масжид ўз ишини бошлайди», деди Абу Сахий бозор матбуот хизмати вакили.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter