Абу-Дабидаги халқаро шахмат фестивалида ўзбекистонликлар ғолиб бўлишди
Ёшлар ишлари агентлиги директори, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев ўз телеграм-каналида ёзишича, Абу-Даби (БАА)даги «28th Abu Dabi International Chess Festival» халқаро фестивалида шахматчиларимиз муваффақият қозонишди.
Халқаро гроссмейстер Нилуфар Якуббоева 31 та давлатдан келган 148 нафар шахматчи-қиз орасида 1-ўринни қўлга киритди.
«Аёл-қизларимизни эъзозласак, муносиб қўллаб-қувватласак, улар дунёни забт этиш салоҳиятига эгалар», — деб ёзди Саъдуллаев.
Абу-Дабидаги халқаро шахмат фестивалида юз берган яна бир қувончли воқеа 10 ёшли шахматчимиз Абдумажид Ботиралиев ўз ёш тоифасида 1-ўринни қўлга киритгани бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter