Aбрамович учун 145 метрли яхта қурилаётгани маълум бўлди (фото)
Россиялик миллиардер Роман Aбрамович янги яхта қурмоқда. Тармоқда 145 метрли Solaris кемасининг суратлари пайдо бўлди.
Форбес нашрининг ёзишича, Германиянинг Lloyd Werft кемасозлик заводида бизнесмен учун яхта қурилмоқда.
Solaris — темир корпусли ва алюминий устқурмали тузилишга эга супер яхта-эксплорер. У тик дарахтидан ясалган саккизта палуба, лифт, тренажёр зали, вертолёт майдончаси, жакузи, сузиш ҳавзаси, шунингдек, вертолёт учун ангар ҳамда тендерлар — ҳамроҳлик қилувчи кемалар учун гараждан иборат. Яхтанинг 48 та кютасига 36 нафар йўловчи ва 60 та экипаж аъзоси жойлашиши мумкин.
Яхта учун M-Solo & M-Sola номлари билан рўйхатдан ўтган иккита Airbus ACH145 вертолётларига буюртма берилган.
РБК маълумотларига кўра, у дунёдаги энг катта қўллаб-қувватловчи кемага айланади. Мутахассисларнинг фикрича, яхтанинг нархи тахминан 250-300 миллион долларни ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter