Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазири билан мулоқот ўтказди
Абдулла Арипов Қирғизистоннинг янги бош вазири билан гаплашди.
18 декабр куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси –Президент Администрацияси Раҳбари Адилбек Касималиев билан телефон орқали мулоқот ўтказди.
Суҳбат аввалида Ўзбекистон Бош вазири Адилбек Касималиевни Қирғизистон Бош вазири этиб тасдиқлангани муносабати табриклади.
Шунингдек, давлат раҳбарлари томонидан ҳукуматлар олдига қўйилган муҳим вазифаларни амалга оширишда яқин ҳамкорлик қилиш ҳамда савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, энергетика, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда эришилган келишувларни изчил рўёбга чиқаришга ишонч билдирилди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Бош вазири қирғизистонлик ҳамкасбига ушбу лавозимга тасдиқлангани муносабати билан табрик мактуби юборган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter