Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдулазиз Комилов АҚШга боради ва эътиқод эркинлиги тадбирида қатнашади

Абдулазиз Комилов АҚШга боради ва эътиқод эркинлиги тадбирида қатнашади

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2019 йилнинг 21-29 сентябр кунлари АҚШга ташриф буюради. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Делегация БМТ Бош Ассамблеясининг 74-сессиясида, жумладан Эътиқод эркинлигини ҳимоя қилиш Глобал чақируви тақдимотига бағишланган юқори даражадаги тадбирда, Иқлим таъсирлари бўйича БМТ Саммитида, «Марказий Осиё - АҚШ» («К5+1») шаклида ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашининг (ОҲИЧК) вазирлар учрашувларида иштирок этади ҳамда Нью-Йорк шаҳрида хорижий мамлакатлар делегациялари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Ташриф дастурида Вашингтон шаҳрида АҚШ расмий шахслари билан музокаралар ўтказиш ва Ўзбекистон-АҚШ кун тартиби масалаларини муҳокама қилиш ҳам кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг