Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

 Абдимухтор Эргашев молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди

 Абдимухтор Эргашев молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 сентябрдаги қарори билан Молия вазирининг ўринбосари лавозимига Эргашев Абдимухтор Эргашевич тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. 

Абдимухтор Эргашев 1977 йил Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида туғилган. 2000 йил Термиз Давлат Университетини, 2004 йил Тошкент давлат иқтисодиет университетини тамомлаган ва 2009 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат ва жамият курилиши академиямиясини тамомлаган.

1994-1995 й.й.- Сурхандарё вилояти Қизириқ тумани Халқ банки ходими;

1995-2001 й.й.- «Ўзагросуғурта» ДАСК Қумқўрғон тумани режалаштириш бўлими бошлиғи, назоратчиси;

2001-2004 й.й. Тошкент давлат иқтисодиет университети магистранти;

2004-2007 й.й. – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги корхонадларини таркибий ўзгартириш ва фермер хўжаликларини ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси;

2007-2010 й.й. - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантиришнинг иқтисодий таҳлили ва прогнозлаш бошқармаси дебитор-кредитор қарзлар мониторинги сектори бошлиғи;

2010-2010 й.й. - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қишлоқда бозор инфратузилмасини мувофиқлантириш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи;

2010-2017 й.й. – Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари аҳборот-таҳлил департаменти қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва фермерликни ривожлантириш шўъбаси фермерликни ривожлантириш бўйича бош мутахассиси;

2017-2018 й.й. - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи;

2018-2019 й.й. – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг