Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

8 нафар судьянинг иш жойи ўзгарди 

8 нафар судьянинг иш жойи ўзгарди 

Фото: «Xabar.uz»

Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда муқобиллик асосида номзодлари кўрсатилган 13 нафар судьяни ваколат муддати даврига қайта тайинлашга оид масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда кенгаш матбуот хизмати хабар берди.

 Якунда кўрсатилган номзодларнинг 8 нафарининг иш жойи ўзгарадиган бўлди:

  1. Ашурали Актамевич Ташев жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судининг раиси лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод этилди.
  2. Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Ориф Мамаюнусович Пардаев кейинги беш йил давомида жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг раиси сифатида фаолият кўрсатади.
  3. Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси Фурқат Алибекович Рахманов кечаги санадан Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси сифатида иш бошлади.
  4. Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон туман судининг раиси Зайниддин Суюнович Тўраев жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимига тайинланди.
  5. Абдусалом Қурбанпулатович Мирзаев Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланиши муносабат билан жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман судининг раиси лавозимидан озод этилди.
  6. Жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман судининг раиси лавозимига Вохиджон Холбекович Норбеков тайинланди, бунгча у жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг судьяси лавозимида ишлаб келаётган эди.
  7. Жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг судьяси лавозимида ишлаб келган Аббос Авазбекович Рахматов фаолиятини жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судининг раиси лавозимида давом эттиради.
  8. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси Насибилло Тохирович Қамбаровнинг ҳам иш жойи ўзгарди, энди у - фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг раиси.

Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро суди раиси лавозимига тавсия этилган икки нафар номзод Кенгаш аъзолари томонидан рад этилди. Энди мазкур лавозим учун бошқа номзодлар ўрганилиб, қайта танлов ўтказилади.

Пировардида, Кенгаш аъзолари етти нафар судьянинг интизомий жавобгарликка тортиш масаласини ҳам муҳокама этиб, уч нафарига нисбатан рад қилиш, тўрт нафарига нисбатан розилик бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг