Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

60 ойда машина ваъда қилганлар ярим миллиарддан ошиқ маблағни ўмарди

60 ойда машина ваъда қилганлар ярим миллиарддан ошиқ маблағни ўмарди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Маълум бўлишича, “B.A.” ва “A.A.” МЧЖ раҳбарлари автолизинг фаолиятини йўлга қўйиб, 10 нафар фуқарога лизинг кредити асосида 60 ой муддатга автомашиналарни етказиб беришни ваъда қилиб, автомашиналарни етказиб бермасдан уларнинг жами 547,6 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.    

Шу каби, Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган фуқаролар Б.Ғ. ва У.С. жорий йилнинг март ойида “A.H.” МЧЖни ташкил этиб, интернет сайтлари орқали “UzAutoMotors” компаниясида ишлаб чиқарилган янги автомашиналарни олдиндан тўлов эвазига 5-10 кун муддат ичида етказиб беришлари ҳақида эълонлар бериб, 4 нафар фуқаронинг жами 380,6 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг