5 ёшли болакай топилиб, онасига қайтарилди

Кеча, таҳминан соат 15:00да 102 рақами орқали бола йўқолгани ҳақида хабар келиб тушди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати томонидан хабар берилган.
Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи Н. А. қўнғироқ қилиб, «Ўзбекистон Миллий банки» ёнидаги автобус бекатида 5 ёшли ўғли йўқолиб қолганини маълум қилган. Юнусобод туман ИИБ ходимлари дарҳол қидирув ишларини бошлади.
Орадан кўп ўтмай ижтимоий тармоқда «Жасмина Ўринбоева» никли фойдаланувчи Юнусобод тумани, «Минор» маҳалласи худудида бола топилгани ҳақида пост қолдирди. Боланинг исми Муҳаммад, ёши эса 5 да экани айтилган. Пост муаллифи болакайнинг ота-онасини топишда ёрдам беришларини сўраган.
Шундай қилиб, хушёр фуқароларнинг ёрдами билан ИИББ ходимлари болакайни онасига қайтаришга муваффақ бўлишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter