5 йил аввал ғойиб бўлган телебошловчининг скелети топилди
Ҳиндистоннинг Корба шаҳри полицияси 2018 йилнинг охирида ғойиб бўлган телебошловчи Салма Султана Лашкарнинг қолдиқларини магистрал йўл остидан топди, деб хабар бермоқда Indian Express газетаси.
Нашрнинг ёзишича, полиция кўрпага ўралган аёл скелетини топган. У ўлими пайтида 30 ёшда бўлган ва маҳаллий каналлардан бирида телебошловчи бўлиб ишлаган.
Полициянинг тахминига кўра, Лашкар 2018 йил октабр ойида ўзининг 37 ёшли фитнес инструктори томонидан ўлдирилган. Кейин у икки шериги ёрдамида жасадни бир йилдан сўнг магистрал қурилиши бошланган кимсасиз ҳудудга яширган.
Ҳафта бошида ҳар учала гумонланувчи ҳибсга олинган, шундан сўнг марҳуманинг тахминий кўмилган жойини аниқлаш имкони бўлди. Маҳаллий полиция бошлиғи Удай Кираннинг сўзларига кўра, терговчилар қолдиқларнинг шахсини аниқ аниқлаш учун жабрланувчи ва унинг қариндошларидан ДНК намуналарини йиғади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter