Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

4 500 000 сўмгача субсидия берилади

4 500 000 сўмгача субсидия берилади

Фото: «Xabar.uz»

Президентнинг «Замонавий касбий кўникмага эга малакали ишчи кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Унга кўра, 2022 йил 1 июлдан бошлаб қуйидаги дастурлар жорий этилади:

  • «маҳалладошингни касбга ўргат» – малакали касб-ҳунар эгасига ҳар бир ўқитган маҳалладоши учун 600 000 сўм (БҲМ 2 баравари) субсидия берилади;
  • «касбий малака даражангни билиб ол» – иш тажрибаси етарли, лекин малакасини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлмаганларга малака паспортини олиш харажатларининг 1 200 000 сўм (БҲМ 4 баравари)гача бўлган қисми қоплаб берилади;
  • «малакали касб эгаси эканлигингни тасдиқла» – нодавлат таълим ташкилотини тамомлагандан кейин 1 ой ичида малака паспортини олганларга харажатларининг 1 200 000 сўм (БҲМ 4 баравари)гача бўлган қисми қоплаб берилади ва уларга ўқув харажатлари учун 4 500 000 сўм (БҲМ 15 баравари)гача субсидия ажратилади;
  • «касб эгасини ишга ол» – давлат ёки нодавлат таълим муассасаларидаги қисқа муддатли ўқув курсларда касб-ҳунарга ўқиган ёки касбий малакаси тасдиқланган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчига 300 000 сўм, ишга қабул қилинган шахс 6 ой узлуксиз ишлаганда 600 000 сўм, 12 ой узлуксиз ишлаганда 900 000 сўм (БҲМ 3 баравари) миқдорида субсидия тақдим қилинади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг