Федерация Навоийда алданган аёлга ёрдам берди
2019 йил 5 август куни Навоий шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Гулбахор Рашидова ёзма мурожаат қилди.
Унда Кармана туманида жойлашган пишган ғишт ишлаб чиқариш цехидан 36 000 000 сўм миқдордаги пишган ғишт сотиб олганлигини, аммо маҳсулот сифатсиз ва яроқсиз ҳолда эканлигидан норозилигини билдирган.
Фуқаро мурожаати Федерация мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилганда ҳақиқатдан ҳам пишган ғишт маҳсулотининг 15 000 донаси буткул сифатсиз ҳолда эканлиги кузатилди.
Шундан сўнг жамият мутахассислари ушбу ҳолат бўйича ўтказган кузатув-ўрганишлар хулосасига кўра тадбиркор Н.Сайназаров ва И.Очиловга Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунида мустаҳкамлаб қўйилган 14,17,18-моддалари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган.
Натижада, истеъмолчига етказилган моддий зарар ундирилиши ва сифатсиз чиққан 15 000 дона ғишт маҳсулоти учун тўланган пул маблағи қайтарилишида амалий ёрдам кўрсатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter