Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«30 тезликдан ошганга жарима» — Мактаб ва боғчалар яқинига радарлар қўйилади

«30 тезликдан ошганга жарима» — Мактаб ва боғчалар яқинига радарлар қўйилади

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда энди мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофида, тезлик чегараси 30 километр/соат қилиб белгиланган ҳудудларда тезликни ошириш ҳолати қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилмалар томонидан аниқланиши амалиётга жорий қилинади. Бу ҳақда ИИВ ЖХД ЙҲХХ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, йўл ҳаракати қоидаларига кўра, тегишли йўл белгилари ўрнатилган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари олдидаги йўлларда транспорт воситалари тезлигини соатига 30 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Аввалроқ махсус камералар хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлай бошлагани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг