Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

260 та «Yutong» автобуслари март охирига қадар келтирилади – «Тошшаҳартрансхизмат»

260 та «Yutong» автобуслари март охирига қадар келтирилади – «Тошшаҳартрансхизмат»

3 март, жума куни ижтимоий тармоқларда тарқалган Хитойнинг Yutong Bus компаниясининг 800 та, шундан 500 та табиий газда, 300 та электрда ҳаракатланадиган автобусни Ўзбекистонга етказиб берганлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ расмий муносабат билдириб чиқди.

«Тошшаҳартрансхизмат» ўз муносабатида ҳақиқатда Yutong Bus компанияси билан шартномалар мавжудлигини, бироқ автобуслар етказиб хали бериш бошланмаганини маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳозирда Хитойнинг Yutong Bus компанияси  ва «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ўртасида тузилган шартномага асосан, Хитой компанияси томонидан,  2023 йилнинг март-май ойларида 12 метрли 500 дона «Yutong» русумли автобусларни ва 12 метрли 300 дона «Yutong» русумли электробуслар ишлаб чиқариш ишлари бошланган бўлиб, жорий йилнинг март ойи якунига қадар ушбу автобусларнинг 1-партияси, яъни, 110 дона автобус ва 150 дона электробуслар Ўзбекистонга етказиб берилиши кутиляпти.

Маълумот учун, 2023 йил 16 февралдаги «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига асосан, Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 200 дона 18 метрли ва 500 дона 12 метрли табиий газда ишлайдиган автобуслар ҳамда 300 дона 12 метрли электробуслар харид қилиш белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг