Тошкент метросида 22 ёшли йигит ўзини поезд тагига ташлади
Бугун, 14 апрель куни Тошкент метрополитенининг Пушкин бекатида 2000 йилда таваллуд топган фуқаро А.Б (эркак) қасддан поезд йўлагига ўзини ташлаган.
Метрополитен ахборот хизматига кўра, 5 дақиқа поездлар ҳаракати тўхтатилган, машинистнинг тезкор тўхташи натижасида йўловчи омон қолган. Ички ишлар ҳамда метрополитен ходимлари томонидан ҳеч қандай жароҳатсиз қутқариб олинди.
Қайд этилишича, батафсил маълумот ўрганиш ишлари якунлангач тақдим этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter