21 ёшли қиз ёқтирган йигитига шахсий фотоларини юбориб балога қолди
Бухорода 31 ёшли Г.Б. (аёл) ўзининг таниши 21 ёшли К.Ж. (аёл) «Telegram» орқали ёқтирган йигитига шахсий фотосуратларини юборганлигини кўриб қолади.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Г.Б. ушбу фотосуратларни унинг ота-онаси ва бошқаларга кўрсатиб шарманда қилишини айтиб, 2020 йилнинг апрель ойидан 20 июль кунига қадар бўлган вақт оралиғида К.Ж. дан жами 3.700 АҚШ доллари, умумий баҳоси 20.000.000 сўм бўлган тилла тақинчоқлар — 1 дона занжир, 3 дона узук ҳамда 1 дона зиракни қўлга киритади.
Шу билан ҳам Г.Б.нинг «нафси тўймайди». Жорий йилнинг 20 июль куни у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, К.Ж.дан фотосуратларини тарқатмаслик эвазига яна 1.000 АҚШ доллари талаб қилиб, ушбу пуллардан 200 АҚШ долларини Ғиждувон тумани Абади қишлоғида олаётган вақтида Ғиждувон туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter