Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2023 йилда Украинадаги уруш тугайдими?

2023 йилда Украинадаги уруш тугайдими?

Фото: 360TV

БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг фикрича, яқин истиқболда Украинада тинчлик музокараларини ўтказиш эҳтимоли жуда кам.

«Яқин-ўртада самарали тинчлик музокаралари ўтказилишига кўзим етмайди. Назаримда, ҳарбий қарама-қаршилик давом этади ва тинчлик бўйича жиддий музокаралар ўтказиш учун фурсат етишини кутишимизга тўғри келади», — деди Гутерриш матбуот анжуманида.

Бош котиб БМТ ҳозир асосий эътиборни ғалла битимининг самарадорлигини ошириш ҳамда асирларни айирбошни тезлатишга қаратаётганини таъкидлади.

Бироқ у 2023 йилда Украинадаги уруш тугашидан умидини узгани йўқ.

«Яқин истиқболда тинчлик музокараларини ўтказиш имкониятларини кўрмаяпман деганимда, мен бутун 2023 йилни назарда тутмадим. 2023 йилда тинчликка эришишимизга жуда умид қиламан», — таъкидлади Гутерриш.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг